Аморим “Ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак”
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубида нимани ўзгартириш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Сречко Катанец бошқарувидаги миллий жамоамиз ОК-2023 олдидан БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилган йиғинни режа бўйича давом эттирмоқда.
Газетамизнинг аввалги сонида турли сабаблар туфайли илк машғулотларда қатнашмаган Рустам Ашурматов, Абдурауф Бўриев, Ҳожиакбар Алижонов, Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев навбати билан жамоа ихтиёрига етиб боришгани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, ЦСКА вакили Аббос Файзуллаев қисқа таътилдан кейин душанба куни машғулотларга қўшилди. Эслатма, терма жамоамиз 11 декабрдан буён Дубайда шуғулланмоқда. Бир қатор легионерларимиз ўз клублари ўйинлари туфайли терма жамоа йиғинига кечроқ қўшилишмоқда.
***
Олдин ёзилганидек, миллий жамоамиз Осиё кубогига қаратилган якуний тайёргарлик жараёнида дастлабки ўртоқлик ўйинини Қирғизистон термасига қарши ўтказади. Маълум бўлишича, 24 декабрь кунига белгиланган мазкур учрашувдан кейин футболчиларга қисқа таътил берилади. Январнинг илк ҳафтаси эса жамоамиз яна 1та ўйин ўтказса керак.
***
Ҳозирда кўпчиликни миллий жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг ҳолати қизиқтирмоқда. «Кальяри» клуби баёнотига кўра, ҳамюртимиз 19 декабрь куни Римдаги Villa Stuard клиникасида операция столига ётди. Муҳими, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. «Элдор Шомуродов оёғидаги муаммо туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Операция Римдаги Villa Stuard клиникасида профессор Аттилио Стануччи ва клубнинг тиббий штаби бошлиғи Марко Скорку иштирокида амалга оширилди. Асосийси, операция муваффақиятли ўтди», - дейилади Сардиния жамоаси хабарида. Лекин етакчи ҳужумчимизнинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берилмади. Шомуродовнинг 12 январь куни старт оладиган Осиё кубогига бориши сўроқ остида, лекин умид бор. Шу ўринда битта мисол: «Урава Редс»нинг 33 ёшли ҳимоячиси Хироки Сакаи 6 ноябрь куни тиззасидан жароҳатланди. Операциядан кейин шифокорлар Сакаи 3 ой ўйнолмаслигини маълум қилишди. Лекин япониялик футболчи орадан 39 кун ўтиб, 15 декабрь куни Клублар ўртасидаги ЖЧда захирадан майдонга тушди ва «Леон» устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Жароҳатдан тезроқ тузалишнинг энг асосий калити - хоҳиш. Осиё кубогида қатнашиш истагида ёнаётган Шомуродов хоҳишига эса шубҳа қилмасак ҳам бўлади.
***
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубогидаги илк рақиби - Сурия термаси яна бир хорижлик футболчини маҳаллийлаштириш арафасида. Гап «Утсиктен» клубининг 25 ёшли дарвозабони Элиас Ҳадая ҳақида кетмоқда. Швециялик футболчи Сурия фуқаролигини қабул қилишга расман розилик билдирди. Эслатма, Эктор Купер бошқарувидаги Сурия миллий жамоаси Осиё кубоги олдидан Аргентина, Колумбия ва швециялик жами 6 нафар футболчини маҳаллийлаштиришга улгурди. Ҳозирда Европа мамлакатларида истиқомат қилаётган асли суриялик яна бир қатор футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Хусусан, Эктор Купер Жанубий Америкада туғилган 3 нафар футболчини Осиё кубоги «заявка»сига киритишни режалаштирмоқда. Булар - Езекил Хам, Иброҳим Эсар ва Халил Илёс (Аргентина) ҳамда Пабло Саббаг (Колумбия). Хам ва Эсар Сурия термаси либосида 3тадан ўйин ўтказишга улгурган. Бундан ташқари, сурияликлар Швецияда туғилган 23 ёшли марказий ҳимоячи Айхам Усу («Хэкен»)дан ҳам умидворлар. Бу йигит ўтган йили Жазоир термасига қарши ўртоқлик учрашувида Швеция миллий жамоаси сафида майдонга тушганди. Айтганча, сурияликлар ҳам Қатарга боришдан олдин Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Ўйин 5 январь куни БААда ташкил этилади.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубида нимани ўзгартириш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Англиянинг “Ливерпул” клуби Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени трансферидан бош тортди, деб хабар беради Caughtoffside.
Аргентиналик футболчи Николас Тальяфико "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Corriere Dello Sport..
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789