Скоттга «Ньюкасл» қизиқмоқда

Скоттга «Ньюкасл» қизиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей жамоани тарк этиши мумкин.

The telegraph хабарига кўра, жорий мавсумда ўйин вақти камлигидан хавотирда бўлган футболчига «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Агар «қарғалар» раҳбарияти «МЮ» шотландияликни сотишга тайёрлигини кўрса, таклиф билан чиқишади. Футболчининг ўзи «Ньюкасл»га ўтишини рад этмайди. Клуб ярим ҳимоячи Рубен Невешга ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо «Вулверхэмптон» январда у билан хайрлашмоқчи эмас, «Ньюкасл» эса қишда португалияликни сотиб олишга қурби етмайди.