Энди Рафиньяни ҳамма яхши кўради
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Жаҳон футболидаги энг ёши катта профессионал Казуёши Миура 22 апрель куни давомий фаолият йўлини яна бир воқелик билан бойитди.
Яъни «қаримас» «Қирол Казу» Португалия чемпионати Иккинчи дивизионида дебют ўйинини ўтказиб, ўз рекордини янгилади. Оддий айтганда, япониялик ҳужумчи 56 ёшу 55 кунлигида ўзининг ҳисоб бўйича 16-клуби ўйинида майдонга тушди. Қойилмақом кўрсаткич!
Япониялик «отахон» футболчи «Оливейренсе» клуби сафига жорий йил февраль ойида ижара келишуви асосида қўшилганди. Ўртадаги шартнома мавсум якуни - ёзгача амалда бўлди. «Оливeйренсе» Казуёши учун 16-клуб ҳисобланади. Япония футболи фахри бунга қадар 11та маҳаллий ва 4та хорижий жамоа сафида ўйнаганди. Хусусан, легионер мақомида Бразилия, Хорватия, Италия ва Австралия клубларида фаолият юритган.
Янги натижасига келсак, «Қирол Казу» «Оливейренсе»нинг «Академико Визеу»га қарши ўйинида захирадан сафга қўшилди. У шу тариқа нафақат ўз рекордини янгилади, балки Португалия футболида майдонга тушган энг ёши катта ўйинчи бўлди. Эслатма, Казуёши 2017 йилнинг февраль ойида 50 ёшу 7 кунлигида «Йокогама»нинг «Мацумото Ямаги» билан ўйинида қатнашиш асносида англиялик Стенли Метьюзга тегишли жаҳон рекорди- (50 ёшу 5 кунлик)ни янгилаган ва профессионал даражада фаолият олиб бораётган энг ёши катта футболчига айланган эди. «Қанча кўп вақт ўйнашимни билмайман. Эҳтимол, эртага фаолиятимга нуқта қўярман ёки яна 2-3 йил қоларман. 18 ёшда узоқ Бразилияда биринчи профессионал шартномани расмийлаштирганимда, ҳаммаси шу қадар чўзилиши хаёлимга ҳам келмагани тайин. Амалда буни уддаладим, чунки ҳар йили футболга бор кучимни бердим», — деганди Миура 2021 йили. Қарангки, у ҳамон профессионал футбол ичида.
Казуёши Миура профессионал даражада 5та 10 йилликни кўрган ягона футболчидир. Унинг ҳисобида 35 мавсум бор! Тўғри, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни суринамлик Ронни Брюнсвийк 60 ёшида расмий ўйинда қатнашиб, жаҳон рекордини ўз томонига оғдиргани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ким билади, «Қирол Казу» энди шу натижани ҳам янгилашга уриниб кўрар балки...
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789