АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
U-23 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Япония (2:0) ўйинидан кейин жамоалар устозлари ўйин хусусидаги тассуротлари билан ўртоқлашишди.
Оива Го ( Япония о.т.ж. бош мураббийи): - Оғир ўйинда, кучли рақибга ачинарли тарзда мағлубиятга учрадик. Буни тўғри қабул қилиб, бугунданоқ келгуси мусобақа саралашига тайёргарликни бошлашимиз керак.
Дастлабки таймдан фарқли ўлароқ, 2- бўлимда етарлича кучли ўйнай олмадик.
Биз Ўзбекистон ўйинини яхши таҳлил қилиб чиққандик: индивидуал жиҳатдан жуда кучли футболчиларга эга. Майдонда ҳам шуни кўрдик. Аммо қарши усулларимиз иш бермади.
Кўпроқ ҳужум қилишга қарор қилдик. Аммо шундай вазиятлардан бирида Ўзбекистон тўпни олиб қўйди ва аниқ зарба йўллади. Ушбу голдан кейин бутун жамоа руҳиятида "синиқиш" пайдо бўлганди...
Темур Кападзе (Ироқ о.т.ж.): Биринчи навбатда, ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Бу — бутун ўзбек халқининг ғалабаси. Қисқа вақт ичида Японияга қарши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Уларни билардик, жуда ҳужумкор кучли жамоа. Лекин футболчиларим ўзларининг кучли жиҳатларини кўрсата олишди.
Кеча ҳам мухлислар бўладими ёки йўқ — маълум эмасди. Ҳа, мухлислар билан осонроқ бўлиши мумкин эди. Аммо барча ғолатларга тайёр эдик. Билар эдикки, телевизор олдида, бутун Ўзбекистонда бизни қўллаб туришибди. Шуни ҳис қилган ҳолда, ўз ишимизни майдонда бажардик.
Бундай учрашувларда битта-иккита вазиятлар ҳал қилади. Японияни мусобақа давомида кўрдик, атиги 2та гол қўйиб юборишди. Лекин улар ҳам қаердадир хато қилишини билардик. Ҳа, Жасурнинг ажойиб голи ҳисобни очиб берди. Аммо унгача ҳам, ундан кейин ҳам вазиятларимиз бўлди. Қувонарли тарафи, рақибларда умуман имконият бўлмади.
Бутун 90 дақиқа мобайнида улар билан бирга бўлдим. Лекин йигитлар барчасини яхши бажараётган пайтда уларнинг ўзига ўйинни ташлашга қарор қилдик.
Аслини олганда нафақат ярим финал, балки финални ҳам «Пахтакор» стадионида ўтказишни сўрагандим. Чунки «Бунёдкор»да ҳаво исиганидан сўнг, майса димиқиб қолади. «Пахтакор»да эса ҳаво бор, майдон жуда аъло ҳолатда. Футболчиларнинг нафас олиши оғир кечди, уларнинг ўзлари ҳам майдон жуда оғир эканлигини айтишди. Лекин ...
Финалда эканлигимиздан хурсандмиз. Ҳа, бу — катта натижа. Лекин чемпионликни мақсад қилганмиз. Саудия Арабистони билан кўп тўқнаш келдик. Уларни яхши биламиз, жуда кучли жамоа. Олимпия жамоамиз ушбу титулни бир марта ютган. биз яна бир бор юртимизга ушбу совринни совға қилмоқчимиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 19 июнь, «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789