Search

БОННИ ИВУАРНИ ТАНЛАЙДИМИ?

Кот-Д'Ивуар терма жамоаси «Интер»нинг 22 ёшли ҳужумчиси Анж-Йоан Боннини фуқароликка жалб қилмоқчи. Африкаликлар терма жамоаси бош мураббийи Эмерс Фаэ Бонни билан ишлаш истаги борлигини маълум қилди.  «У биз узоқ вақтдан бери кузатиб келинаётган футболчи, ҳатто «Интер»га ўтишидан олдин ҳам. Биз Бонни ва унинг жамоаси билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Умид қиламизки, у бизнинг лойиҳамизга жамоавий ва индивидуал тарзда қизиқиш билдиради», - деди Фаэ. Бонни келиб чиқиши Ивуардан, лекин ёшлар даражасида турли ёшдаги Франция терма жамоаларида ўйнаган. У жами 19та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган. Лекин ҳали Франция терма жамоасига чақирилмаган. Шу ёзда Бонни 23 млн. евро эвазига «Парма»дан «Интер»га кўчиб ўтди. Жорий мавсумда «Интер» сафида 12та ўйинда 3та гол ва 4та ассист қайд этди. 

Related to this topic: