Search

"Эльче"дан тарихий кўрсаткич

Испаниянинг "Эльче" клуби Ла Лига тарихида "Барселона"га қарши ўйинда тўпни кўпроқ назорат қилган илк дебютант жамоага айланди. Валенсия жамоаси каталонияликларга меҳмонда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлишса-да, статистика тарихий натижани қайд этди. Opta Sport портали маълумотларига кўра, "Эльче" учрашувда тўпни 51 фоиз вақт назорат қилган, "Барселона" эса 49 фоиз билан чекланган. Бу каби ҳолат Ла Лигада 2005/2006 йил мавсумида тўп назорати бўйича аниқ статистика юритила бошланганидан бери илк марта кузатилди.

Related to this topic: