Ўзбекистон кучли гуруҳдан ўрин олди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Осиё Кубоги-2026 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси деярли тенг кучли жамоалар жамланган "C" гуруҳидан ўрин эгаллади. Нодир Элибоев шогирдлари Осиё қиъасининг тўрт карра чемпиони — Япония, ён қўшниларимиз Тожикистон ҳамда яшил қитъа вакиллари — Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Қуйида барча гуруҳлар таркиблари билан танишинг:
"А" гуруҳи: Индонезия, Ироқ, Қирғизистон, Жанубий Корея
"В" гуруҳи: Таиланд, Ветнам, Кувайт, Ливан
"C" гуруҳи: Япония, ЎЗБЕКИСТОН, Тожикистон, Австралия
"D" гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Малайзия
Эслатиб ўтамиз, XVII Осиё кубоги финал босқичи баҳслари 2026 йилнинг 27 январь — 7 февраль кунлари бўлиб ўтади.