«Наполи» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майнуга қизиқиш билдирмоқда. Daily Mirror хабарига кўра, италияликлар 20 ёшли англиялик футболчини 2026 йилнинг январида сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқчи. «Наполи» Майнуга ҳатто «МЮ»даги маошини тўлашга ҳам тайёр - ҳафтасига тахминан 40 минг евро. Футболчининг ўзи Англия терма жамоаси билан ЖЧ-2026да ўйнаш учун кўпроқ ўйин вақтига умид қилиб, инглиз клубини тарк этмоқчи. Жорий мавсум у 8та ўйинда битта голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt трансфер қийматини 45 млн. еврога баҳоламоқда.
«НАПОЛИ» МАЙНУГА ЖИДДИЙ ҚИЗИҚМОҚДА