КАТТА ТАНАФФУС ОЛДИДАН ИНТРИГА ШАБАДАСИ… ёхуд InterFUTBOLнинг сешанба сонида
Хабарингиз бор, Фабио Каннаваро бошчилигидаги бош жамоамиз бугундан ЖЧ–2026 саралаш баҳсларига тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичига киришади. Суперлига пешқадамлари – “Нефтчи” ва “Пахтакор”нинг 11-турга келиб бирин-кетин очко йўқотиши эса катта танаффус олдидан ўзига ҳос интирганинг сақланиб қолишига замин яратди. Шунингдек, Италиянинг “Интер” клуби муддатидан аввал А серия тахтига кўтарилиб, жорий мавсум ТОП-5 лигаларда “Бавария”дан кейин чемпионлик тожини кийган 2-жамоага айланди. Газетамизнинг 5 май кунги сонида шу ва бошқа диққатга молик янгиликларни ўзида мужассам қилган қизиқарли мақолалар чоп этилди. Жумладан,…
– Пешқадамларга қаршилик – мухлисларга яхшилик!
– ЖЧ-2026 мукофот жамғармаси оширилди!
– Етакчиларга ҳам осон эмас…
– Яйпанда можаро, яна ҳакамлик масаласи;
– Про лига 6-тур шарҳи;
– Ўсмирларимиз учун Хитой ва Арманистон сафари
– “Динамо”га яна 10 млрд. сўм ёрдам ва 10 млн. сўмлик жарима..;
– Давлатнинг 35 млрд.сўмининг катта қисми Ривалдога кетади;
– Сардор Мирзаевда нима гаплар?
– Қаторасига 4-олтин марра;
– Келинг, яна “маош халтаси”ни кўтариб кўрамиз;
– Сўз навбати Миралем Пьяничга;
– Қойилмақом акция-хилм-хил болаларча орзу;
– Артета энди Зидан ва Гвардиоладан ҳам юқори ва бошқа шу каби таҳлилий материалларни нашримизнинг 35(2350)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!





