«Ливерпуль» клуби ниҳоят «Ньюкасл» билан ҳужумчи Александр Исакнинг трансфери борасида келишувга эришди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. Унда айтилишича, трансфер суммаси 130 млн фунт (150 млн евро) ни ташкил қилади. Бу АПЛ тарихидаги энг қиммат битим ҳисобланади. Шахсий шартнома бандлари эса, бир неча ой олдин келишиб олинган. Маълумот учун, бунга қадар АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер ҳам «Ливерпуль»га тегишли бўлиб, “қизиллар” ёзда «Байер» етакчиси Флориан Вирц учун 125 млн евро сарфлашганди. Эслатиб ўтамиз, Исак 2022 йилдан буён «Ньюкасл» сафида тўп суриб келмоқда ва шу вақт мобайнида барча турнирлар ҳисобидан 109 ўйинда майдонга тушиб, 62та гол урди ва 11та голли узатмани амалга оширди.
“Ливерпул” ниҳоят Исак трансферини ҳал қилди
