Search

“Пахтакор” 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади

 Жорий йилнинг 12 августида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Пахтакор клубининг собиқ футболчилари — Отабек Боймуродов (Бухоро), Шаҳзодбек Раҳматуллаев (Қизилқум), Абубакир Ашуров (Андижон), Диёрбек Тўлабоев (Нефтчи) ва Муҳриддин Фазлиддинов (Хоразм) учун машғулот компенсацияси даъволари кўриб чиқилди. 

 Қўмита қарорига кўра, юқорида номлари қайд этилган футболчилар билан биринчи профессионал шартномани тузган клублар (қавс ичида келтирилган) Пахтакор клубига умумий ҳисобда 432 миллион сўм миқдоридаги маблағни тўлаб бериши белгиланди.

 Лига “Пахтакор” клубининг ўз тарбияланувчиларидан белгиланган тартибда машғулот компенсацияси ишлаб олиш бўйича амалга оширган ишларини олқишлайди. Шу ўринда, бошқа клубларни ҳам ўз академиясида тарбияланаётган футболчиларнинг керакли ҳужжатларини тўғри тартибда юритиш ва собиқ тарбияланувчилари бошқа клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолаган тақдирда, тегишли тартибда улар учун машғулот компенсацияси талаб қилишга чорлайди.

Related to this topic: