«Бавария» президенти Герберт Хайнер клуб бошқарувига яна бир муддатга сайланди. 71 ёшли раҳбар клубнинг умумий йиғилишида бўлиб ўтган овоз беришда 95,63 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди. Шу тариқа, у яна президент сифатида фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, вице-президент Дитер Майер ва унинг ўринбосари Вальтер Меннекес ҳам ўз лавозимларини сақлаб қолишди. Эслатиб ўтамиз, Герберт Хайнер 2019 йилдан бери мюнхенликлар президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
ХАЙНЕР ҚАЙТА САЙЛАНДИ