Охирги 67 йилда илк марта

Охирги 67 йилда илк марта

Италия «А» серияси охирги йилларда бироз букилган қаддини анча тиклаб олди.

Ҳар ҳолда, «Ювентус»нинг ҳеч кимни тан олмаслик даври аллақачон тарихда қолди. Ҳозирда «кекса синьора» гегемонияси - ширин хотира туринлик мухлислар учун, албатта. Қолаверса, «А» серияда ўртамиёналар ҳам дадиллашиб, тез-тез сенсацион натижалар кўрсатишмоқда.

Мана, Италия чемпионати элит дивизиони 7-турида 67 йилдан буён кузатилмаган ҳолат рўй берди - азалий гранд клублар - «Ювентус», «Милан», «Интер» ва «Рома» синхрон тарзда мағлубиятни тан олди. Ҳа, Италия футболи белгилари ҳисобланган бу 4та жамоанинг «А» серия бир турида мағлуб бўлиши охирги марта нақ 1955 йили кузатилганди. Аввалги дам олиш кунлари ҳосиласи: 

- Инқироз кўчасидаги «Ювентус» дебютант «Монца» олдида ожиз қолди - 0:1 

- Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Рома» Римда «Аталанта»га ютқазди - 0:1 

- Чемпионликка яққол даъвогар «Интер» сафарда «Удинезе»га қаршилик кўрсатолмади - 1:3

- Амалдаги чемпион «Милан» ўз уйида «Наполи»га ютқазди - 1:2.

Асосий факт шуки, «А» серия 7-туридан кейин турнир жадвалининг юқори 4 поғонасида на «Милан» ёки «Интер», на «Ювентус» ёки «Рома» бор.
italiya.jpg