«Биринчи» - бош белги!
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бу йил Португалия Примеросида 38-марта чемпионликни нишонлади.
Ғалаба тантаналари баҳона журналистлар «бургутлар» бош мураббийи Рожер Шмидт билан алоҳида учрашиб, жамоанинг бугуни ва келажагига доир саволларни ўртага ташлашди. Шу тариқа германиялик мутахассис Benfica Campus қароргоҳида ташкиллаштирилган ва очиқ суҳбат шаклида кечган тадбирда жорий мавсум якунлари баробарида шахсий масалаларга ҳам тўхталди.
Ўта позитив ноталар мавсуми
- Ҳозир бутун вужудимни фахр-ғурур туйғуси қамраб олган. Мавсум бошида бош мақсад ҳақида алоҳида гаплашган эдик. Тушунарлики, «Бенфика»да фақат совринлар ютиш ҳақида ўйлайсиз. Мураббий ёки футболчи бўлишингиздан қатъий назар, айнан чемпионликни кўзлашингиз оддий ҳол. Бу - «Бенфика» талаби! Охирги ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача қийин бўлди ва энди мутлақ бахтлимиз. Чемпионлик йўлида ҳам катта жисмоний, ҳам ақлий куч сарфлаганимиз ўз-ўзидан аён. Муҳими, босим остида ўйнай олишимизни амалда кўрсата олдик. Айтишим керак, мавсум давомида ўз салоҳиятимизга нисбатан ишонч ортиб борди. Якунда энг яхши ҳужум ва энг яхши ҳимояга эга жамоа сифатида ҳаммадан кўп очко тўпладик. Демак, ҳақли равишда тахтга кўтарилдик. Эҳтимолки, «Бенфика» тарихидаги энг яхши мавсумлар даражасида ўйнагандирмиз. Қолаверса, евроаренада, яъни ЧЛда 14та ўйин ўтказиб, фақат бир бора мағлубиятга учрадик. Бу футболчилар учун катта ютуқ, албатта. Ахир аксарият йигитлар асосий еврокубокда илк марта ўйнашди. Қисқаси, «Бенфика» халқаро миқёсда ғайриоддий ишларни бажарди.
Энг яхши чемпионлик оқшоми
- Ҳаётим давомида бундай ажойиб чемпионлик оқшомини кўрган эмасдим. «Бенфика» шарафига уюштирилган байрам бутун еврофутбол бўйича энг яхшиларидан биридир! Ўз навбатида, жамоа сифатида ҳаммага қувонч улашишимиз керак. Қисқаси, шахсан мен ғайриоддий оқшомни бошдан ўтказдим, футболчилар ҳам худди шу гапни такрорлашса, ажабмас. Умуман, улар бу оқшом учун қанчалик куч сарфлашганини яхши биламан.
Руи Кошта шарафига
- Лиссабонда иш бошлашимнинг асосий сабабчиларидан бири - бу клуб президенти. Эсимда, «Бенфика» таклифи ҳақида гап-сўз бошлаган пайтдаёқ қандайдир кўтаринкиликни ҳис қилгандим. Руи Кошта ўта тиришқоқ инсон, клуб лойиҳасига боғлиқ иштиёқи баландлиги бошиданоқ сезилганди. Жамоа базасига келишим ҳамоно Кошта шунчаки, оддий президент эмаслигини англадим. У керак бўлса, жамоа ортидан Сейшель оролларига ҳам боради, машғулотларни мунтазам кузатади, футболчилар билан яқин алоқа ўрнатади. Оддий айтганда, Руи ҳамиша ҳамма учун очиқ. Унинг тажрибасига қаттиқ ишондик. Қисқаси, клуб президенти бу ғалабага муносиб эди. Ушбу унвонни барча «бенфикачилар» ва айнан Руи учун қўлга киритдик.
Мавсум-2023/2024 хаёллари
- Очиғи, кейинги бир неча кун давомида футбол ҳақида умуман ўйламайман. Аввало, хотиржам ҳордиқ чиқаришим керак, чунки мавсум ҳамма учун жуда мураккаб тус олди. Таътилдан кейин мавсумни батафсил таҳлил қиламиз ва тайёргар режасини тасдиқлаймиз. Янги юришлар учун мукаммал таркиб шакллантирмасак бўлмайди. Тўғри, чемпионликни қўлга киритдик ва яхши натижаларга эришдик, аммо кейинги мавсумни ноль очко билан бошлаймиз. Энди осон ғалаба ҳақида ўйлаш мумкин эмас, чунки одатда дуч келган рақиб чемпионга икки ҳисса куч билан қаршилик кўрсатади. Табиатан камтарман ва ғалаба катта иш самараси эканлигини биламан. Шунинг баробарида ўйинни янада яхшилаш зарурлигига ақлим етади - бунинг учун таркибда мувозанатни топишимиз шарт. Мавсум бошида ҳафтасига 3тадан ўйин бўлишига ҳам тайёр туришимиз лозим. Ҳозир ихтиёримда юқори даражада ўйнаш салоҳиятига эга футболчилар борлигидан мамнунман, қолганини вақт кўрсатади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Мана ниҳоят узоқ кутилган Суперлига-2024 нинг "эшик"лари ёпилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789