Қирғизистон миллий терма жамоаси, Тошкентнинг "Локомотив" ва "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Александр Крестинин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ҳақида фикр билдирди.
— Темур Кападзе терма жамоада ажойиб иш олиб боряпти. “Катанецнинг юки”га келсак, “яхшиликдан яхшилик излама” деган нақл бор. Нима учун аллақачон яхши ташкил этилган механизмда, айниқса, муҳим паллада бирор нарсани ўзгартириш керак. Бундай вазиятда "Катанецнинг юки" ни муҳокама қилиш шунчаки нопрофессионал ва аҳмоқликдир. Ҳеч бир оддий мутахассис, ҳатто энг юқори даражадаги мутахассис ҳам, ҳамма нарса яхши йўлга қўйилган жамоанинг таркиби ёки стратегияси ҳақида гапирмайди. Бу ўз амбицияларидан бошқа ҳеч нарса билан асосланмаган энг юқори хавф. Кападзе профессионал ва жамоага зарар келтирмайдиган даражада ватанпарвар.
Ишончим комилки, у Ўзбекистонни Катанецнинг саралашдаги меҳнатисиз ҳам ўз кучи билан ЖЧга олиб чиққан бўларди. Қолаверса, Темур Тохирович жаҳон чемпионати олдидан миллий футбол ҳақидаги тасаввурини миллий терма жамоага олиб келиш учун етарлича вақтга эга бўлади. У ҳамиша жамоани ривожлантириш учун ҳам маъмурий, ҳам тактик жиҳатдан янги вариантларни қидиради” деди, мутахассис.
Манба: Азия-Спорт