Search

«АРСЕНАЛ» БУ УЧЛИКНИ СОТИШГА ТАЙЁР

«Арсенал» қишки трансфер ойнасида бир қатор асосий футболчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. TBR Football хабарига кўра, потенциал номзодлар орасида ҳужумчилар Габриэл Жезус ва Леандро Троссард, шунингдек, Украина терма жамоаси ҳимоячиси Александр Зинченко бор. Зинченко айни дамда «Ноттингем Форест»да мавсум охиригача ижара асосида тўп тепаётганига қарамай, «канонирлар» раҳбарияти уни муддатидан олдин сотишни ҳам истисно қилмаяпти. Украиналик ҳимоячи январь ойидаёқ бошқа клубга ўтиш мумкин. Леандро Троссард ҳам яқинда шартномаси узайтирилганига ва маоши ошганига қарамай, кетиши мумкин деб ҳисобланмоқда. «Арсенал» бу ўйинчилар билан хайрлашишни жиддий аҳд қилган деб бўлмайди, аммо улар фойдали таклифларни диққат билан ўрганиб чиқишга рози. 

Related to this topic: