Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки Де Йонг "Барселона" билан шартномасини 4 йилга узайтирди.
Битимдаги товон пули миқдори – 500 миллион евро. 28 ёшли ярим ҳимоячи билан тузилган янги келишув 2029 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз Френки 2019 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.