Search

Дембеленинг иштахаси очилди

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле «Олтин тўп – 2025» мукофотини қўлга киритганидан сўнг парижликлардан ўз маошини оширишни сўраган. "L’Équipe" хабарида айтилишича, франциялик форварднинг «ПСЖ»даги соф маоши йилига 18 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг вакили Мусса Сиссоко ва клуб раҳбарият ушбу маош миқдорини ошириш бўйича музокара ўтказмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг парижликлар билан тузган амалдаги битими 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бу мавсумда у барча турнирларда 4 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Related to this topic: