Fichajes хабарига кўра, «Барселона»га вингер Ламин Ямал учун Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби томонидан 400 миллион евро (!)лик таклиф тушган. Бу таклиф нафақат қиймати, балки муддати бўйича ҳам мисли кўрилмаган: испаниялик ёш истеъдодга Саудияда 7 мавсум ўтказиш таклиф этилади. Хабар қилинишича, «Барса» дастлаб таклифни рад этиб, Ямални спорт лойиҳасида асосий ўйинчи сифатида сақлаб қолиш ниятини тасдиқлаган. Бироқ молиявий босим ва футболчининг амбициялари вазиятни чигаллаштириши мумкин. Кийиниш хонасига яқин манбаларнинг хабар беришича, Ламин «кўк-анорранглилар» устози Ханси Флик уни жамоатчилик олдида танқид қилганидан хафа бўлган. Вундеркинд атрофидаги аҳвол яхшиланмаса, у Каталонияни тарк этишни хоҳлаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучаяди. «Ал-Ҳилол»нинг таклифи ёш вингер учун ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан жозибадор вариант сифатида қаралади.
ФУТБОЛ БОЗОРИДА ЯНГИ ДАВР
