Search

ЖЧ масаласини ҳал қилган Саудия футболчилари йирик пул мукофоти билан тақдирланади

Саудия Арабистони футболчилари 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олгани учун катта миқдорда мукофот пули олади. Masrawy нашри хабарига кўра, миллий жамоанинг ҳар бир футболчиси 5 миллион саудия риали (1,25 миллион евро) миқдорида мукофот пулига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрве Ренар устозлигидаги саудияликлар ЖЧ саралаш босқичида Ироқ ва Индонезия билан бир гуруҳда кураш олиб борди ва якунда 4 очко тўплаб, тўплар фарқига кўра Ироқни ортда қолдириб, ўз тарихида 7-маротаба мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Related to this topic: