Search

Ўткир Юсуповнинг операцияси муваффақиятли ўтказилди

 Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Австрияда тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиётини муваффақиятли тарзда якунлади. 

 Бугун футболчимиз даволаниш олиб борилган клиникадан чиқади ва реабилитация жараёнини “Армониа” номли махсус тиббий марказда давом эттиради. Тикланиш жараёни малакали мутахассислар назорати остида амалга оширилади. 

 Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўткир Юсуповга тез орада тўлиқ соғайиб, яна майдонга қайтишини тилаб қолади, - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Related to this topic: