Search

«Астон Вилла» 5 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, дарвозабон Робин Ольсен эркин агент сифатида жамоани тарк этиб, фаолиятини Швецияда давом эттирадиган бўлди. У бирмингэмликлар сафида 4 ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, ҳимоячи Кортин Хаус ҳам эркин агентга айланди. 29 ёшли инглиз футболчиси 2019 йилдан бери жамоа либосида тўп суриб келди. Ижара асосида ўйнаган Марко Асенсио («ПСЖ»), Маркус Рэшфорд («МЮ») ва Аксел Дисаси (Челси»)лар эса ўз жамоаларига қайтиб кетишди.

Related to this topic: