Мадриднинг «Реал» клуби янги ҳужумчи сотиб олмоқчи эмас. Мураббийлар штаби «янги Хоселу» - асосий таркибдан жой талаб қилмайдиган самарали захира ҳужумчисини олиб келишни кўриб чиқаётганди. Diario AS хабарига кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти 21 ёшли Гонсало Гарсия бу вазифани аъло даражада бажара олишига ишонади, шу боис трансферни ёқламайди. Гарсия КЎЖЧда Хаби Алонсо қўл остидаги жамоа таркибида 3 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Футболчи ўтган мавсум асосан «Реал»нинг иккинчи жамоаси «Кастилья»да ўйнади ва у ерда феноменал натижалар кўрсатди.
«Реал» «янги Хоселу»ни топиб бўлди
