«Барселона»нинг сўнгги йиллардаги етакчисига айланган Ламин Ямал таътилдан қайтиши билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Бир неча кундан кейин 18 ёшга тўладиган футболчи билан клуб 2031 йилнинг ёзигача давом этадиган битим имзолайди ва унга кўра Ямал жамоада энг катта маош оладиган ўйинчилар қаторига қўшилади. Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мавсумда Ямалга қўшимча вазифалар юклайди. Энди иқтидорли ўйинчига учрашувлар давомида пенальти ва жарима зарбаларини ижро қилиш имконияти ҳам берилади. Бундан ташқари, Ламин Ямал клубда алоҳида қадрланадиган 10-рақамни қабул қилиб олади.
Ямалга янги вазифа топширилди
