Search

Де Йонг билан келишув Уильямснинг трансферига боғлиқ

«Барселона» ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан шартнома шартлари борасида қисман келишувга эришган. Унга кўра, янги шартнома 2029 йилгача мўлжалланади. Де Йонгнинг маоши Нико Уильямснинг «Атлетик»дан сотиб олинадиган маблағига қараб аниқланади. Ўтган мавсумда Френки барча турнирларда 46 ўйинда 2тадан гол ва ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Related to this topic: