Search

“Барселона” Никонинг амалга ошмаган трансферида Ла Лига раҳбарини айбламоқда

Исания нашрларида “Атлетик Бильбао” ҳужумчиси Нико Уильямснинг “Барса”га ўтиши амалга ошмай қолган трансферда Ла Лига президенти Хавер Тебаснинг қўли борлигини гумон қилмоқда. Унда айтилишча, лига раҳбари "Атлетик" президентига "Барселона" ҳақидаги махфий молиявий маълумотларни етказган. Табиийки бу маълумотлар “басклар” президенти орқали Нико Уилямснинг агентигача етиб борган. Шундан сўнг футболчи ва унинг атрофидагилар "кўк анорранглилар"нинг трансфер сиёсатига шубҳа билан қарашган ҳамда Уильямс "Атлетик" билан шартномасини 10 йилга узайтирган. Айни дамда кўплаб нашрлар Каталония клуби Тебаснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан уни судга бериши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Агар “Барселона”нинг молиявий имкониятларига боғлиқ махфий маълумотлар сизиб чиққани исботланса, Хавер Ла Лига президенти лавозимидан четлатилиши мумкин.

Related to this topic: