“ПСЖ” Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига қадар икки футболчисиз қолди. “Бавария” билан ўйинда қизил карточка олган Пачо ва Лукас Эрнандес иккита ўйинга дисквалификация қилинишди ва парижликлар финалга чиққан тақдирда ҳам бу футболчилар жамоага ёрдам бера олишмайди.
Шунингдек, "Реал Мадрид" ҳимоячиси Дин Хёйсен бир ўйинга дисквалификация қилинди. ФИФАнинг тушунтиришича, футболчиларга жазо белгилашда улар ишлатган қўполлик даражаси инобатга олинган.