Испания фуқаролик гвардияси баёнотида айтилишича экспертиза хулосаси ҳали тугалланмаган, бироқ якуний босқичда. Манбага кўра, ҳозирги вақтда мавжуд бўлган барча далиллар машина ҳайдовчиси Диогу эканлигини кўрсатди. Полиция шунингдек, воқеа содир бўлган вақтда автомобиль тезлиги сезиларли даражада ошириб юборилганини маълум қилди. Бундан ташқари, шиналар излари текширилмоқда. Ҳаммаси шуни кўрсатадики, қувиб ўтиш жараёнида шиналар ёрилиб, машина йўлдан чиқиб кетган.
Испания полицияси Жотанинг автоҳалокати билан боғлиқ тергов тафсилотлари билан бўлишди
