Мадриднинг "Реал" клуби ёзда чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди билан хайрлашишга тайёр. Marca хабарига кўра, "қироллик клуби" 28 ёшли франциялик футболчига билдириладиган таклифлар учун очиқ. Ўз навбатида Менди ҳам фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга қарши эмас. Маълумот учун, “қироллик клуби” Мендини 2019 йилда "Лион"дан 48 миллион евро эвазига сотиб олганди. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2028 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган.
Менди янги чақириқларга тайёр
