Швециялик футболчининг трансфер баҳоси 55 млн. евро миқдорида белгиланган. «Ноттингем Форест» вингери Энтони Эланга трансфер ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Фабрицио Романонинг хабар қилишича, «Ньюкасл» Эланга трансфери масаласида келишувга эришди. Швециялик 23 ёшли ярим ҳимоячи 55 млн. евро эвазига «қарғалар» таркибига бориб қўшилади. Шунингдек, келишувга кўра Энтонининг янги жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолаши кўзда тутилган. Эланга ўтган мавсум «Ноттингем Форест» таркибида 38та учрашувда 6та гол ва 11та ассист қайд этган.
Эланга «Ньюкасл»га ўтмоқда
