Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, швециялик ҳужумчи «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси билан Осиё турнесига чиқади. Уни зудлик билан асосий таркибга қўшиш қарорига каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва спорт директори Декунинг футболчи имкониятларига ишонишлари сабаб бўлган. «Копенгаген» ва «Барса» ўртасидаги келишув аллақачон расмийлаштирилди. Қайд этилишича, 19 ёшли иқтидор трансфери ҳақидаги расман эълон кейинги ҳафтада бўлиб ўтади. Аввалроқ, футболчи шартнома имзолашдан аввал тиббий кўрикдан ўтган эди.
Руни Осиё турнесига боради
