Search

Mбаппе шикоятини қайтариб олди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг собиқ жамоаси «ПСЖ» устидан прокуратурага берган шикоятини қайтариб олди. L'Équipe нашри хабарига кўра, француз футболчиси бор диққат-эътиборини спортдаги фаолиятига қаратиш мақсадида шундай қарорга келган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе «ПСЖ» устидан маънавий тазйиқлар юзасидан шикоят қилган эди. Париж прокуратураси эса ушбу иш бўйича тергов бошлаган эди. Бироқ Мбаппенинг «ПСЖ»га қарши 55 млн. евро миқдоридаги маош ва бонусларни ундириш бўйича апелляцияси ўз ишини давом эттирмоқда.

Related to this topic: