"Челси" раҳбарияти Лондон мэри билан "Стэмфорд Бриж"дан бошқа стадионга кўчишни муҳокама қилди. "The Telegraph" хабарига кўра, янги стадион Лондоннинг Эрлс-Корт туманида қурилади. Муҳокаманинг асосий ташаббускори Лондон мэри Содиқ Хоннинг ўзи бўлган ва бунга қадар ҳам "Челси"ни янги стадион қуриш учун суҳбатга чақирган. Манбада айтилишича, "Челси" ҳам бу таклифга бажонидил рози бўлган. Чунки "Челси" уй ўйинларини 1877 йилда қурилган "Стэмфорд Бриж"да ўтказишга мажбур бўлаётганди.
“Челси” янги стадион қуради
