«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Лига 1 доирасидан ўтган «ПСЖ» – «Страсбург» (3:3) учрашувидан сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.
«23 дақиқа ичида 3 та гол ўтказиб юбориш рақибнинг маҳорати билан боғлиқ. Ўйинни яхши бошладик ва устунликни қўлга киритдик, аммо биринчи бўлим охирида вазият ёмонлашди. Кейин ўйин оғир кечди.
Иккинчи бўлимда шиддатни ошириб, ҳисобни тенглаштирдик. Афсуски, муҳим очколарни йўқотдик. Мухлисларимиз яхшироқ натижага лойиқ эди», — деди Энрике.