«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе товонидан олган жароҳатдан тўлиқ тикланиб, клубнинг умумий машғулотларига қайтди.
Франция миллий жамоаси ҳужумчиси 10 октябрдаги Озарбайжонга қарши баҳсда жароҳат олган бўлса-да, у Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Шу билан бирга, «Реал» яримҳимоячиси Дани Себалос мушак зўриқиши сабабли ушбу учрашувни ўтказиб юборади.