Search

Силва: «Арсенал жароҳатлардан қўрқмайди, Артета захираси жуда яхши»

«Фулҳэм» бош мураббийи Марко Силва «Арсенал»даги жароҳатлар жамоа учун муаммо эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Микел Артета жамоасида ҳар бир позицияда етарлича сифатли ўйинчилар бор ва таркиб юқори даражада рақобатли. 

Силва шунингдек, «Фулҳэм»нинг асосий ҳужумчилари Родриго Мунис ва Раул Хименеснинг йўқлигига ҳам эътибор қаратди. Унинг фикрича, «Арсенал»нинг кучли стартлари ҳеч кимни ҳайратга солмайди. 

Маълумот учун, «Арсенал» Премер Лига турнир жадвалида 7-турдан сўнг 16 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Фулҳэм»га қарши баҳс бугун 21:30 да старт олади. 

Related to this topic: