«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Александр Исакнинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Исак энди беш ёки олти ҳафталик мавсумолди тайёргарликни ортда қолдирди. У жисмоний жиҳатдан керакли даражага яқинлашмоқда. Энди унга адолатли баҳо бериш вақти келди. У бир нечта ўйинларда майдонга тушди ва яқин ҳафталарда унинг ҳақиқий ҳолатини баҳолай оламиз», — деди нидерландиялик мутахассис.