Search

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи ва ҳозирда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Темур Кападзега Индонезиядан таклиф тушган. Goal Media маълумотига кўра, маҳаллий футбол федерацияси Кападзе номзодини бош мураббий лавозими учун кўриб чиқмоқда.

Яқинда Индонезия терма жамоасини бошқарган нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига уч номзод — Томас Долл, Хесус Касас ва Темур Кападзе муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Саудия Арабистони (2:3) ва Ироқ (0:1)га ютқазиб, мундиалга йўлланма қўлга кирита олмаганди.

Related to this topic: