«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Грэм Поттер Швеция футбол федерацияси томонидан миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланиши арафасида турибди. Музокаралар якуний босқичда бўлиб, Поттерга 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш мақсадида мартгача мўлжалланган қисқа муддатли шартнома таклиф этилиши кутилмоқда.
Поттер 2011–2018 йилларда Швециянинг «Эстерсунд» жамоасини бошқарган ва бу мамлакатда муҳим мураббийлик тажрибасига эга. Эслатиб ўтамиз, Швеция 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичини омадсиз якунлаган ва янги бош мураббий Йон-Дал Томассон ишдан бўшатилган, аммо Миллатлар Лигаси орқали мундиалга чиқиш имконияти сақланмоқда.