«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга Европанинг бошқа бир клуби қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар»нинг 33 ёшли юлдузига «Галатасарой» даъвогарлик қилмоқда. Transfer News Live нашри хабарига кўра, турк клуби яқин келажакда «Ливерпул»ни тарк этишга тайёрлигини билдирган мисрлик футболчини ўз томонига оғдириб олишга уриниб кўради. Музокаралар январь ойида бўлиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас. Transfermarkt порталида Салоҳнинг тахминий нархи 50 млн. евро бўлиб, форварднинг инглиз гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи 10та ўйинда 3тадан гол ва ассист қайд этди.
«ГАЛАТАСАРОЙ» САЛОҲГА ХАРИДОР
