Search

Инфантино: “Биз Фаластин билан биргамиз”

ФИФА президенти Фаластинда футбол инфратузилмасини тиклашга ваъда берди.

Душанба куни Жанни Инфантино Мисрда бўлиб ўтган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича расмий келишувга бағишланган саммитда иштирок этди.

"FIFA учун ҳақиқатан ҳам бу ерда бўлиш, қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ва ушбу тинч жараён муваффақиятли бўлишига ишонч ҳосил қилиш жуда муҳимдир.

Футболнинг вазифаси қўллаб-қувватлаш, бирлаштириш, умид бахш этишдан иборат бўлиши керак. Биз Фаластин футбол ассоциацияси билан виждонан Ғазодаги барча футбол обектларини тиклашга ёрдам берамиз, футболни қайтарамиз ва футбол ёрдамида болалар учун имкониятлар яратамиз," - деди Инфантино.

Related to this topic: