Мавсум сўнгида эркин агентга айланадиган "Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадан кетишни истамаяпти. 32 ёшли футболчи Саудиядан қизиқарли таклиф бўлаётганига қарамай, "қироллик клуби"да қолишни афзал кўрмоқда. Агар клуб унга ҳамкорликни давом эттиришни таклиф этса, Антонио бунга бажонидил рози бўлади. Маълумот ўрнида, германиялик ҳимоячи мадридликлар сафини 2022 йил ёзидан бери ҳимоя қилиб келмоқда.
Рюдигер “Реал”да қолмоқчи
