Search

Зиркзе ҳам кетишни маъқул кўрмоқда

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее 2026 йилнинг январ ойида манкунианликлар сафини тарк этиш ниятида. Манбада айтилишича нидерландиялик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва шу орқали ЖЧ-2026га муносиб тайёргарлик кўриш ҳақида ўйламоқда.  Унга асосий даъвогарлар сифатида Италиянинг «Комо» ва «Рома» жамоалари тилга олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Зиркзее 2024 йил ёзида «Болонья» сафидан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди . Бироқ у Аморим қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти.

Related to this topic: