Пеп Гвардиола бошқарувидаги "шаҳарликлар" майдон марказини мустаҳкамлаш учун "Бавария" ярим ҳимоячи Александар Павловични сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ушбу трансфер Родрига ўринбосар сифатида кўрилаётгани айтилмоқда. Маълумот учун, Павловичнинг немис гранди билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Трансфермаркт нашри ярим ҳимоячини 55 миллион еврога баҳолаган.
"Манчестер Сити" катта трансферни амалга оширишга тайёр
