Лига 1 гранди «ПСЖ» “Рома”нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Ману Конени ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport. Манбада айтилишича Париж клуби "бўрилар" етакчиси учун 52 миллион фунт таклиф қилишга тайёр. Айтиш керак Ману Италияда 2024 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У аввалроқ "Тулуза" ва Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Франция терма жамоаси билан эса УЕФА Миллатлар лигасида бронза медалини қўлга киритган.
«ПСЖ» ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи
