"Маккаби Тел-Авив" мухлислари Европа лигаси доирасида "Астон Вилла"га қарши сафар ўйинига кира олмайдиган бўлишди. Гап шундаки, инглиз полицияси стадион ташқарисидаги жамоат хавфсизлиги ва ўша оқшом ҳар қандай норозилик намойишлари бўлиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини маълум қилган. Ўз ўрнида “Астон Вилла” раҳбарияти ҳам 6 ноябрь куни исроиллик мухлислар “Вилла Парк”га киргизилмаслигин тасдиқлаган.
Исроиллик мухлислар инглиз стадионига киритилмайди
