«Реал Мадрид» Рауль Асенсио билан янги шартнома бўйича келишувга эришди
Футболчининг йиллик даромади янги мавсумдан 6,2 миллион еврога кўтарилади. Шартнома якунига қадар эса Рауль Асенсионинг даромади йилига 9 миллион евродан ошади. Футболчининг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, Рауль Асенсионинг ҳозирги йиллик даромади 900 минг еврони ташкил қилади. Футболчи жорий мавсум «Реал» сафида 30 та учрашувда майдонга тушди.