Search

Суперлига. ОКМК «Пахтакор»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Суперлига. ОКМК «Пахтакор»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Суперлига 2-тури доирасидаги сўнгги учрашув якунланди.

Чемпионлик учун даъвогарлар ОКМК ва «Пахтакор» ўртасидаги баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари Педро Моррейра жамоасини мағлуб этишга эришди – 2:0.

Шу тариқа, ОКМК 6 очко билан «Хоразм»дан кейинги 2-ўринга кўтарилди, «Пахтакор» эса очкосиз сўнгги ўринларда бормоқда.

Суперлига. 2-тур

ОКМК — «Пахтакор» 2:0

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

ВАР: Рустам Лутфуллин

Голлар: Нодир Абдураззоқов 16, Али Абдураҳмонов 88.

ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Сардор Раҳмонов, Гиорги Папава (Аброр Саримсоқов, 76), Авазбек Ўлмасалиев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Ойбек Рустамов, Ислом Тўхтахўжаев, Саидафзалхон Аҳроров, Ажак Риак (Али Абдураҳмонов, 83), Нодирбек Абдураззоқов (Асадбек Собиржонов, 83)

«Пахтакор»: Жонатан, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Шаҳзод Азмиддинов, Умар Адҳамзода (Абдурауф Бўриев, 77), Жонатан Лукка, Сардор Собирхўжаев, Фламарион, Диёр Холматов (Брайан Риаскос, 46) Достонбек Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев, 46), Игор Сергеев (Отабек Жўрақўзиев, 60).


Share: