Темур Кападзе фахрий унвон билан тақдирланди

Темур Кападзе фахрий унвон билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия жамоаси ва «Олимпик» клуби бош мураббийи Темур Кападзе «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» бир йилда Про лигадан Суперлигага йўлланма олиб, ҳозирда 7-ўринда бормоқда. Олимпия жамоаси эса Ўзбекистон мезбонлигида ўтган Осиё чемпионати U23 вице-чемпиони бўлди.