Хабарларга кўра, Бундеслиг гранди "Бавария" “Страсбург”нинг аргентиналик ярим ҳимоячи Валентин Барко хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Манбада айтилишича, Мюнхен клуби футболчининг ривожланиш муваффақиятини диққат билан кузатиб бормоқда. ўз навбатида француз клуби Барконинг трансфери учун камида 40 миллион евро талаб қилмоқчи. Футболчининг шартномаси эса 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали ярим ҳимоячининг бозор нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
"Бавария" аргентиналик иқтидорларга эътибор қаратмоқда
